
Aloqabank
Комплаенс-назорат бошқармаси бошлиғи
Не указана
- Внутренний контроль
- Анализ данных
- Организаторские навыки
- Обучение персонала
- Финансовый анализ
- Аналитическое мышление
Обязанности:
- Банк тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган ички меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
- Банк раҳбариятига қонунлар, қоидалар ва стандартларни қўллаш бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар беради, Банкка тааллуқли бўлган қонун ҳужжатлари, стандартлар ва кодексларнинг ўзгариши мониторингини таъминлайди ва бундай ўзгаришларнинг Банк жараёнлари ва тартиб-таомилларига таъсирини баҳолайди, шунингдек, Банкнинг ички ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини назорат қилади;
- Банк ташкилий тузилишининг барча даражаларида юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ комплаенс-таваккалчиликларини бошқаришга кўмаклашади;
- Банк билан алоқадор шахслар билан транзакциялар тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун номувофиқлик комплаенс-таваккалчилиги юзасидан хулосалар тайёрлайди;
- Банкда коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш ва такомиллаштиришга қаратилган аниқ таклифларни давлат органларига киритиб боради;
- Ҳар чоракда камида 1 (бир) марта комплаенс-таваккалчиликларини юмшатиш бўйича ҳисоботлар ҳамда тавсиялар тайёрлайди ва уларни Банк Кузатув кенгашига ва Банк Бошқарувига тақдим этади;
- Банк ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга доир маълумотларни тарқатишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқади;
- Банкнинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ички меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш самарадорлигини таъминлайди;
- Банкнинг ички ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида халқаро стандартлар ва бошқа хорижий амалиётларни жорий этади;
- Банк ва унинг ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, унинг олдини олиш ва/ёки камайтиришга (минималлаштиришга) қаратилган тадбирларни ташкил этади;
- Ҳар бир аниқланган коррупцион қонунбузарлик фактлари бўйича хизмат текширувларини ўтказади, ўтказилган хизмат текширувлари натижалари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилади;
- Банк тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг ISO37001:2016 Коррупцияга қарши халқаро стандарти талабларига мослигини таъминлайди.
- Олий юридик ёки иқтисодий маълумот даражаси
- Комплаенс ёки ҳуқуқни мухофоза қилиш йўналишида камида 3 йиллик иш тажрибаси
- Профессионал хуқуқий билимларга эга бўлиш
- Компьютер дастурларидан фойдалана олиш
- Рус тилида эркин сўзлашиш ва ёза олиш
- Инглиз тилида ўқиб тушуниши ва ёза олиш
- Ишларни ташкиллаштириш ва режалаштириш
- Ўз устида ишлаш ва янгиликка интилиш
- Жамоада ишлай олиш, киришувчанлик
- Қулай ва шинам офис
- Лавозимда кўтарилиш учун имконият
- Ўсиш ва ривожланиш учун имконият
- Аҳил ва профессионал жамоа
- Иш ҳақи суҳбатда келишилади