MAXSUS INNOVATSIYA VA TA'MINOT
Юрист (молия ва банк ҳуқуқи, 7+ йил тажриба)
- Банковское право
- Финансовое право
- Законодательство о вкладах и гарантиях
- Регуляторные требования ЦБ
- Нормативно - Правовые акты
- FinTech regulation
- Правовое сопровождение финтех-продуктов
- Payment Service Providers (PSP)
- Ликвидация банков
- Санация банков
- Защита прав вкладчиков
- Правовые заключения
- AML / CFT
- KYC процедуры
- Управление юридическими рисками
- Data protection
- Английский — B2 — Средне-продвинутый
- Русский — C1 — Продвинутый
⚠️ Илтимос, эълонни охиригача ўқинг. Ушбу лавозимга фақат молия соҳасида 7 йилдан ОРТИҚ юридик тажрибага эга номзодлар мурожаат қилиши сўралади.
ЛАВОЗИМ ҲАҚИДА
Омонатларни кафолатлаш агентлиги — давлат молия тизимининг барқарорлигини таъминловчи регулятор институт бўлиб, банклар тугатилиши, компенсация тўловлари ва молиявий рисклар билан боғлиқ ҳуқуқий жараёнларда фаол иштирок этади.
Биз банк, молиявий институтлар билан тўғридан-тўғри ишлаган, тўловга қобилиятсизлик жараёнларида бевосита қатнашган чуқур амалий тажрибага эга юристни излаяпмиз.
Асосий вазифалар:
- Банк ва молия соҳасига оид қонунчиликни ҳуқуқий таҳлил қилиш;
- Банклар тугатилиши (ликвидация / резолюция) жараёнларида кредитор сифатида иштиок этиш ва Агентлик манфаатларини ҳуқуқий таъминлаш;
- Компенсация тўловлари ва омонатчилар ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлаш;
- Молиявий, инвестицион ва хизмат кўрсатиш шартномаларини экспертиза қилиш;
- Давлат органлари, банклар ва финтех компаниялар билан ҳуқуқий музокаралар олиб бориш;
- Қонунчилик ҳужжатларига таклифлар бериш ва Агентлик фаолияти билан боғлиқ янги қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинишида иштирок этиш;
- Ички ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
МАЖБУРИЙ ТАЛАБЛАР:
⚠️ УШБУ БЎЛИМГА МОС КЕЛМАГАН НОМЗОДЛАР АНКЕТАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ
- Олий юридик маълумот;
- МОЛИЯ СОҲАСИДА камида 7 йил юридик тажриба:
- банклар;
- финтех компаниялар;
- микромолия ташкилотлари;
- тўлов тизимлари;
- бошқа моляи институтлари.
- Банк қонунчилиги, депозитлар, кафолатлаш механизмлари билан амалий иш тажрибаси;
- Банк лицензияси, чеклов ёки тугатиш жараёнларида иштирок этган бўлиши — катта устунлик;
- Шартнома ҳуқуқи ва регулятор ҳужжатлар билан ишлаш тажрибаси.
⛔ Қуйидаги тажрибалар МОС КЕЛМАЙДИ:
- Фақат суд юристи;
- Фақат хўжалик шартномалари билан ишлаган юрист;
- Фақат нотариал, кадрлар ёки умумий корпоратив ҳуқуқ;
- Молия соҳасидан бошқа соҳадан ташқари 7 йиллик юридик тажриба.
БИЗ НИМАНИ ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ
-
Рақобатбардош маош, банк ва молия бозори даражасида, тажрибага қараб белгиланади;
-
Ўзбекистонда ягона депозитлар кафолатлаш бўйича регулятор агентликда ишлаш имконияти — банк тизимининг энг муҳим қарорларида бевосита иштирок;
-
Банклар тугатилиши, лицензия ва компенсация тўловлари бўйича нодир ва юқори даражадаги профессионал тажриба;
-
Агентлик қарорлари, ҳуқуқий позициялар ва регулятор ҳужжатларини шакллантиришда тўғридан-тўғри иштирок;
-
Халқаро ўқув курслари ва профессионал дастурларда бепул иштирок этиш имконияти (banking law, AML/CFT, fintech regulation);
-
24 календар кунлик ҳақ тўланадиган меҳнат таътили;
-
Чораклик ва йиллик натижалар бўйича мукофотлар;
-
Давлат ва касбий байрамлар муносабати билан, шунингдек ходим ҳаётидаги муҳим воқеаларда қўшимча мукофот пуллари;
-
Барқарор иш жойи, аниқ регламентлар ва иш–ҳаёт балансига эга профессионал муҳит.
Агар сиз банк ёки финтех соҳасида тажрибали юрист сифатида фақат шартномалар эмас, балки бутун банк тизими барқарорлигига таъсир қилувчи қарорларда иштирок этишни истасангиз — ушбу лавозим айнан сиз учун.