OOO Novugen Pharma

Менеджер по дистрибуции (Наманган, Андижан)

Не указана
  • Наманган
  • От 1 года до 3 лет
  • Заключение договоров
  • Деловое общение
  • Мониторинг рынка

Муҳим талаблар (илтимос, фақат талабларга мос келадиган номзодлар резюме юборишсин):

  • Фармацевтика компаниясида сотув ёки дистрибуция бўйича камида 2 йил иш тажрибаси

  • Дистрибьюторлар ва дорихона тармоқлари билан ишлаш бўйича амалий тажриба

  • Андижон ва Наманган ҳудудларида фармацевтика бозорини яхши билиш

  • Янги имкониятларни топиш ва дистрибуцияни кенгайтириш қобилияти

  • Рус ва ўзбек тилларини эркин билиш

  • Хизмат сафарларига тайёрлик

  • Компьютерда ишлаш кўникмалари (Word, Excel)

Фақат фармацевтика соҳасида иш тажрибасига эга номзодлар кўриб чиқилади.

Компания ҳақида

Биз - этик маркетинг тамойилларига амал қилувчи халқаро фармацевтика компаниямиз. Компаниямиз дорихоналар ва дистрибьюторлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга ва бозорда барқарор ўсишга қаратилган.

Асосий вазифалар:

Сизнинг вазифангиз - Андижон ва Наманган ҳудудларида компания маҳсулотлари дистрибуциясини фаол ривожлантириш ва сотув ўсишига бевосита таъсир кўрсатиш.

  • Андижон ва Наманган ҳудудларида дистрибуцияни фаол ривожлантириш

  • Дистрибьюторлар омборида компания маҳсулотларининг сотувдан келиб чикиб 45 кунга етарли микдорини таъминлаш

  • Янги ҳамкорларни жалб қилиш

  • Ҳудудда сотув ҳажмини ошириш ва дистрибуция кўрсаткичларини яхшилаш

  • Сотув ва дистрибуцияни ошириш бўйича проактив ташаббуслар таклиф қилиш ва амалга ошириш

  • Бозорни мунтазам мониторинг қилиш ва рақобатчиларни таҳлил қилиш

  • Ҳудуд бўйича сотув ва дистрибуция натижалари учун шахсий жавобгарлик

  • Фаолият бўйича ўз вақтида ҳисобот тайёрлаш

Биз нима таклиф қиламиз:

  • Халқаро фармацевтика компаниясида ишлаш имконияти

  • Натижага боғлиқ рақобатбардош бонус тизими

  • Профессионал ривожланиш ва карьера ўсиши

  • Иш графиги: 5/2, 09:00–18:00

  • Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига мувофиқ расмий ишга қабул қилиш

Кимни излаяпмиз

Биз фаол, ташаббускор ва натижага йўналтирилган мутахассисни излаяпмиз, у ҳудудда дистрибуцияни ривожлантириш ва сотувни оширишда фаол иштирок этади.

Агар сиз фармацевтика дистрибуциясида тажрибага эга бўлсангиз ва натижаларга эришишни яхши кўрсангиз - резюмени юборинг.