OOO Novugen Pharma
Менеджер по дистрибуции (Наманган, Андижан)
- Заключение договоров
- Деловое общение
- Мониторинг рынка
Муҳим талаблар (илтимос, фақат талабларга мос келадиган номзодлар резюме юборишсин):
-
Фармацевтика компаниясида сотув ёки дистрибуция бўйича камида 2 йил иш тажрибаси
-
Дистрибьюторлар ва дорихона тармоқлари билан ишлаш бўйича амалий тажриба
-
Андижон ва Наманган ҳудудларида фармацевтика бозорини яхши билиш
-
Янги имкониятларни топиш ва дистрибуцияни кенгайтириш қобилияти
-
Рус ва ўзбек тилларини эркин билиш
-
Хизмат сафарларига тайёрлик
-
Компьютерда ишлаш кўникмалари (Word, Excel)
Фақат фармацевтика соҳасида иш тажрибасига эга номзодлар кўриб чиқилади.
Компания ҳақида
Биз - этик маркетинг тамойилларига амал қилувчи халқаро фармацевтика компаниямиз. Компаниямиз дорихоналар ва дистрибьюторлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга ва бозорда барқарор ўсишга қаратилган.
Асосий вазифалар:
Сизнинг вазифангиз - Андижон ва Наманган ҳудудларида компания маҳсулотлари дистрибуциясини фаол ривожлантириш ва сотув ўсишига бевосита таъсир кўрсатиш.
-
Андижон ва Наманган ҳудудларида дистрибуцияни фаол ривожлантириш
-
Дистрибьюторлар омборида компания маҳсулотларининг сотувдан келиб чикиб 45 кунга етарли микдорини таъминлаш
-
Янги ҳамкорларни жалб қилиш
-
Ҳудудда сотув ҳажмини ошириш ва дистрибуция кўрсаткичларини яхшилаш
-
Сотув ва дистрибуцияни ошириш бўйича проактив ташаббуслар таклиф қилиш ва амалга ошириш
-
Бозорни мунтазам мониторинг қилиш ва рақобатчиларни таҳлил қилиш
-
Ҳудуд бўйича сотув ва дистрибуция натижалари учун шахсий жавобгарлик
-
Фаолият бўйича ўз вақтида ҳисобот тайёрлаш
Биз нима таклиф қиламиз:
-
Халқаро фармацевтика компаниясида ишлаш имконияти
-
Натижага боғлиқ рақобатбардош бонус тизими
-
Профессионал ривожланиш ва карьера ўсиши
-
Иш графиги: 5/2, 09:00–18:00
-
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига мувофиқ расмий ишга қабул қилиш
Кимни излаяпмиз
Биз фаол, ташаббускор ва натижага йўналтирилган мутахассисни излаяпмиз, у ҳудудда дистрибуцияни ривожлантириш ва сотувни оширишда фаол иштирок этади.
Агар сиз фармацевтика дистрибуциясида тажрибага эга бўлсангиз ва натижаларга эришишни яхши кўрсангиз - резюмени юборинг.