Асосий вазифалар:
- Хўжалик ва бошқа турдаги шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
- Кредит йиғма жилдлари ва кредит ҳужжатларини ҳуқуқий жиҳатдан ўрганиш;
- Дебитор қарздорликларни ундириш жараёнларида ҳуқуқий чоралар кўриш;
- Камомад ва бошқа қонунбузилиш ҳолатлари бўйича ҳужжатларни таҳлил қилиш ҳамда тегишли ҳуқуқий хулосалар тайёрлаш;
- Буйруқлар ва ҳуқуқий мазмундаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текшириш;
- Судлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда банкнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
- Минтақавий марказ фаолиятида юзага келадиган ҳуқуқий масалалар бўйича ҳуқуқий кўмак кўрсатиш.
Талаблар:
- Олий юридик маълумот;
- Фуқаровий, меҳнат, банк ва хўжалик қонунчилиги бўйича мустаҳкам билим;
- Суд ишларини юритиш ва процессуал ҳужжатлар тайёрлаш кўникмаси;
- Шартномалар экспертизаси бўйича амалий тажриба;
- Юқори даражадаги таҳлилий фикрлаш ва масъулият;
- Microsoft Office дастурларида ишлаш кўникмаси.
Шартлар:
- Фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида ёлланма