Инженер-конструктор, Қурилиш соҳасида олий маълумотга эга бўлиш (саноат ва фуқаролик қурилиши, бино ва иншоотлар конструкциялари ёки шу йўналишдаги мутахассислик). Инженер-конструктор лавозимида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиш. Бино ва иншоотларнинг темир-бетон ҳамда металл конструкцияларини лойиҳалаш бўйича билимга эга бўлиш. Қурилиш чизмалари, конструктив схемалар, узеллар ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқишни билиш. AutoCAD дастурида ишлашни мукаммал билиш. Revit, Tekla Structures, SCAD ёки LIRA-SAPR дастурларида ишлаш кўникмасига эга бўлиш. Қурилиш меъёрлари, стандартлари ва техник талабларни билиш. Конструкцияларнинг мустаҳкамлиги, устуворлиги ва юк кўтариш қобилияти бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошира олиш. Лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, текшириш ва мувофиқлаштириш кўникмасига эга бўлиш. Техник ҳужжатлар билан ишлаш, чизмалардаги хатоларни аниқлаш ва бартараф этиш қобилиятига эга бўлиш. Масъулиятли, диққатли, мустақил ишлай оладиган ва жамоа билан ҳамкорлик қилиш кўникмасига эга бўлиш. Ойлик маош 8 000 000-10 000 000 сўм , иш графиги 6/1, Наманган