НОУ TOSHKENT MENEDJMENT VA IQTISODIYOT INSTITUTI
Молия ва молиявий технологиялар, Иктисодиёт фанлари бўйича ўқитувчи (рус ва ўзбек тилида)
Не указана
Вазифалар:
- Маълумоти: Молия, банк иши, иқтисодиёт ёки молиявий технологиялар (FinTech/Маълумотлар таҳлили) йўналиши бўйича олий маълумот (магистр даражаси ёки PhD/DSc илмий даражаси устуворлик беради).
- Молия, Иқтисодиёт назарияси, Корпоратив молия, FinTech (Рақамли банк, Электрон тижорат, Молиявий хавфсизлик) фанларидан маъруза ва амалий машғулотларни олиб бориш.
- Кредит-модуль тизими талаблари асосида фан дастурлари (силлабуслар), календарь режалар, баҳолаш мезонлари ва тест базаларини ишлаб чиқиш.
- Замонавий бозор трендларига мос равишда янги ўқув материаллари, кейслар (case-study) ва бизнес-симуляцияларни дарс жараёнига татбиқ этиш.
- Божхона иши: Божхона тарифлари ва назорати тизими.
- Исломий молия: Шариат стандартлари (AAOIFI) ва исломий банк иши.
- Барқарор молия: ESG тамойиллари ва яшил иқтисодиёт.
- Халқаро молия: Валюта бозорлари ва трансмиллий корпорациялар молияси.
- Суғурта ва пенсия иши: Актуар ҳисоб-китоблар ва фондлар бошқаруви.
- Молиявий рисклар: Риск-менежмент ва стресс-тестлаш усуллари.
- Ғазначилик: Давлат бюджети ижроси ва ликвидлиликни бошқариш.
- Иш тажрибаси: Камида 3 йил педагогик стаж ёки банк-молия, ғазначилик ва суғурта секторида амалий иш тажрибаси.
- Техник кўникмалар: HEMIS платформаси, масофавий таълим тизимлари (Moodle/Zoom) ва молиявий таҳлил дастурлари (Advanced Excel ва б.) билан ишлай олиш.
- Тил билиш: Ўзбек тили (мукаммал), рус ёки инглиз тилини билиш (IELTS сертификати мавжудлиги қўллаб-қувватланади).
- Рақобатбардош ва барқарор иш хақи (сухбат асосида белгиланади).
- Замонавий моддий-техник база.
- Касбий ва илмий ўсиш учун кенг имкониятлар.
- Тажрибали профессорлар ва хорижда таҳсил олиб қайтган ёш мутахассислардан иборат ахил жамоа.
- Ўзбек ва рус тилларида дарс бериш (ўзбек ва рус гуруҳлар учун)