OLTIN YULDUZ PLUS MIKROMOLIYA TASHKILOTI
Янгийўл филиали мониторинг ва ундирув хизмати бўлими ундирувчиси
1. Малака талаблари
-
Маълумоти — олий ёки ўрта махсус (иқтисодиёт, молия, банк иши, ҳуқуқшунослик йўналишлари афзал).
-
Банк, микромолия, кредитлаш ёки қарздорликни ундириш соҳасида иш тажрибасига эга бўлиши афзал.
-
Ўзбекистон Республикасининг кредитлаш, шартномавий муносабатлар, қарз мажбуриятлари ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилишга оид қонунчилик асосларини билиши.
-
Компьютер саводхонлиги, Microsoft Office дастурлари ва CRM тизимларида ишлаш кўникмасига эга бўлиши.
-
Ўзбек тилида равон мулоқот қила олиши, рус тилини билиши афзал.
2. Касбий билим ва кўникмалар
-
Муддати ўтган кредит қарздорликларини аниқлаш ва таҳлил қилиш.
-
Қарздорлар билан телефон орқали ва бевосита музокаралар олиб бориш.
-
Қарздорликни ихтиёрий қайтариш бўйича келишувларга эришиш.
-
Тўлов жадваллари ва қарздорлик қолдиқларини таҳлил қилиш.
-
Қарздорликни ундириш жараёнида юзага келадиган низоли вазиятларни ҳал этиш.
-
Муаммоли кредитлар бўйича ҳисоботлар тайёрлаш.
-
Қарздорлар билан мулоқотда қонунчилик, хизмат одоби ва махфийлик талабларига риоя қилиш.
3. Шахсий ва ишчанлик сифатлари
-
Масъулиятлилик ва интизомлилик.
-
Мулоқотга киришувчанлик ва ишонтириш қобилияти.
-
Стрессга чидамлилик ва сабр-тоқат.
-
Муаммоли вазиятларда мустақил қарор қабул қилиш.
-
Натижага йўналтирилганлик.
-
Ҳалоллик ва хизмат сирларини сақлаш.
-
Жамоада ишлаш ва вақтни самарали бошқариш.
4. Асосий функционал вазифалари
-
Муддати ўтган кредит қарздорликларини ундириш чораларини кўриш.
-
Қарздорлар билан мунтазам алоқа ўрнатиш ва тўловларни амалга ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш.
-
Қарздорлик сабабларини ўрганиш ва қайтариш имкониятларини баҳолаш.
-
Белгиланган тартибда қарздорлар билан учрашувлар ўтказиш.
-
Ундирув натижаларини ахборот тизимига киритиш.
-
Муаммоли кредитлар бўйича раҳбариятга маълумот ва таклифлар тақдим этиш.
-
Қарздорликни ундиришда қонунга зид босим, таҳдид ёки мажбурлаш усулларига йўл қўймаслик.