ХАТБ «Давр Банк» ўз жамоасига қарздорликни ундириш соҳасида амалий тажрибага эга малакали юристни ишга таклиф этади.
Биз Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ва/ёки Мажбурий ижро бюросида (МИБ) иш тажрибасига эга, муаммоли кредит қарздорликларини ундириш ва ижро иш юритуви жараёнларини ҳуқуқий жиҳатдан кузатиб бориш бўйича билим ва кўникмаларга эга мутахассисни қидирмоқдамиз.
Асосий вазифалар:
-
Муддати ўтган кредит қарздорликларини ундириш жараёнларини ташкил этиш ва ҳуқуқий жиҳатдан кузатиб бориш;
-
Муаммоли қарздорлар бўйича кредит ишлари ва ҳужжатларини ҳуқуқий таҳлил қилиш;
-
Талабнома, даъво аризалари, мурожаатлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш;
-
Банк манфаатларини суд органларида ҳимоя қилиш;
-
Мажбурий ижро бюроси (МИБ), ички ишлар органлари ва бошқа ваколатли давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш;
-
Ижро иш юритуви жараёнларини кузатиб бориш ва суд қарорларининг ижросини назорат қилиш;
-
Қонунчилик доирасида қарздорларнинг жойлашган манзилини аниқлаш ва уларнинг мол-мулкини қидириш жараёнларида иштирок этиш;
-
Қарздорлар билан музокаралар олиб бориш ва қарздорликни ихтиёрий тартибда бартараф этиш чораларини кўриш;
-
Қарздорликни ундириш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
-
Бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тайёрлаш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
-
Олий юридик маълумот;
-
Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ва/ёки Мажбурий ижро бюросида (МИБ) амалий иш тажрибаси;
-
Қарздорликни ундириш соҳасида бевосита иш тажрибасига эга бўлиш;
-
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик, банк ва ижро қонунчилигини билиш;
-
Кредит қарздорликлари, ижро ҳужжатлари ва суд материаллари билан ишлаш тажрибаси;
-
Муаммоли қарздорлар билан музокара олиб бориш кўникмаси;
-
Таҳлилий фикрлаш, масъулиятлилик, интизомлилик ва натижага йўналганлик.
Қўшимча устунликлар:
-
Банк кредит қарздорликлари билан ишлаш тажрибаси;
-
Ижро иш юритувини кузатиб бориш бўйича амалий тажриба;
-
МИБ ва ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш тажрибаси.
Биз таклиф қиламиз:
-
Расмий ишга қабул қилиш;
-
Рақобатбардош иш ҳақи;
-
Касбий ривожланиш ва карьера ўсиши имконияти;
-
Барқарор банк тизимида ишлаш имконияти;
-
Ўз касбий тажрибасини банк соҳасида қўллаш имконияти.
Ойлик иш ҳақи: 8 000 000 сўмдан 22 000 000 сўмгача (суҳбат натижаларига кўра). Автомобил булиши шарт