Jetso Capital

HR менеджер (рекрутер)

До 5 000 000 UZS
  • Ташкент
  • Полная занятость
  • От 1 года до 3 лет

HR Менежер қидирмоқдамиз!

Биз – тез ривожланаётган молиявий консалтингкомпаниясимиз, ва жамоамизгаэнергияли, чаққон ва ўз ишига меҳр қўядиган HR менежер излаяпмиз!

Агар сизгаодамлар билан ишлаш ёқса, иш жараёнини тизимлаштиришни билсангиз ва доим янги нарсаларни ўрганишга тайёр бўлсангиз – демак, бу имконият айнан сиз учун!

Биз кутаётган номзод:

  • HR соҳасида камида 1 йиллик тажрибага эга
  • Рекрутинг жараёнини бошидан охиригача олиб бора оладиган (эълон жойлаштириш, резуме таҳлили, телефон интервю, дастлабки саралаш)
  • HR мутахассисининг мақсад ва вазифаларини тушунадиган
  • Ёзма ва оғзаки нутқи равон, коммуникация маҳорати юқори
  • Тезкор, ташкилотчилик қобилияти кучли
  • Аналитик ва танқидий фикрлаш, олдиндан режалаш ва мослашувчанлик кўникмаларига эга
  • Банк ёки молиявий соҳада HR лавозимида ишлаган бўлса – катта устунлик

Биз таклиф қиламиз:

  • Дўстона ва ёш жамоа
  • Бепул тушлик
  • Шинам офис — шаҳар марказида
  • Ўсиш ва ривожланиш имконияти
  • Қизиқарли лойиҳаларда иштирок этиш

Агар сиз ўзингизни ушбу тавсифда кўрсангиз – резумейингизни юборинг ва келинг, бирга келажакни қурайлик