GRAND AKBAR INVEST
Колл-марказ оператори
Не указана
- Телефонные переговоры
- Навыки продаж
- исполнение поручений руководителя
- входящие звонки
- Холодные звонки
- Деловая этика
- Прием и распределение звонков
«AKBAR RICH» компаниясига Колл-марказ оператори (Сотув бўйича) лавозимига номзодлар қабул қилинади!
Сизни «AKBAR RICH» бренди ўз жамоасига қўшилишга таклиф этамиз! Биз фақат рақамлар учун эмас, балки ҳар бир ходимнинг ўсиши ва қулай муҳитда ишлаши учун шароит яратамиз.
Сиздан нималар кутилади?
- Мижозлар билан мулоқот: Келиб тушадиган кирувчи ва чиқувчи («иссиқ ва совуқ») қўнғироқларга хушмуомила, одоб билан жамоавий манфаатларни ҳимоя қилган ҳолда жавоб бериш.
- Сотув воронкасини юритиш: Мижознинг дастлабки мурожаатидан то буюртма расмийлаштирилгунигача бўлган жараённи тўлиқ назорат қилиш.
- Маълумотларни тизимлаштириш: Барча мулоқотлар тарихи ва мижоз талабларини корхона базасига аниқ ва ўз вақтида киритиб бориш.
Бизнинг талаблар ва имкониятлар:
- Тажриба ва маълумот: маълумотидан қаитий назар, лавозим бўйича камида 1 йил иш стажига эга бўлиши керак.
- Асосий кўникмалар: Ўзбек тилида равон ва чиройли сўзлашиш, тинглай билиш, компьютер саводхонлиги ҳамда замонавий алоқа воситаларида ишлай олиш. (рус тилини билиш устунлик беради)
- Шартлар: Иш берувчи офисда ишлаш.
Биз нимани таклиф қиламиз?
- Барқарор ва ўз вақтида бериладиган ойлик маош + KPI.
- Ўқув ва ривожланиш имкониятлари (карьера ўсиши).
- Қулай ва замонавий жиҳозланган иш жойи ҳамда дўстона жамоа.
- ЎзР Меҳнат кодексига мувофиқ расмий бандлик .
Мурожаат учун: Агар сизда ҳам ўз ишига масъулият билан қараш, одамлар билан осон тил топишиш ва ривожланиш истаги бўлса, дарҳол биз билан боғланинг!
- Манзил: Ташкент шахри Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли 24
«AKBAR RICH» — Сифат ва ишонч уйғунлиги! Биз билан бирга юқори марраларни забт этинг!