ELECTRONIC AUTONOMOUS SOLUTIONS

Слесарь

Не указана
  • Термез
  • Полная занятость
  • От 1 года до 3 лет

🛠 Вазифалар:

  • Антидрон ускуналари учун металл конструкцияларни тайёрлаш ва ўрнатиш: мачта, таянч, кронштейн, рама, устун
  • Ҳимоя тўрлари ва каркасларини ўрнатиш учун металл асосларни йиғиш
  • Металлни кесиш, букиш, пайвандлаш ва йиғиш
  • Конструкцияларни бино томига, деворларига ва очиқ майдонларга маҳкамлаш
  • Анкер, болт ва бошқа маҳкамлаш элементлари билан ишлаш
  • Чизма ва лойиҳа асосида ўлчов олиш ва белгилаш
  • Металл конструкцияларни занглашга қарши бўяш ва ишлов бериш
  • Ўрнатилган конструкцияларни текшириш ва таъмирлаш
  • Электрик ва монтажчилар билан бирга жамоада ишлаш
  • Хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилиш

✅ Талаблар:

  • Чилангарлик ёки металл конструкциялар монтажи бўйича 3 йилдан ортиқ тажриба
  • Пайванд аппарати (электр ва полуавтомат), болгарка, перфоратор, дрель билан ишлай олиш
  • Баландликда ишлаш тажрибаси ва баландликдан қўрқмаслик
  • Чизмаларни ўқий олиш ва ўлчов асбобларидан фойдалана билиш
  • Ишда аниқлик ва сифатга эътибор
  • Соғлом, жисмонан бақувват
  • Масъулиятли, интизомли, вақтга риоя қилувчи
  • Зарарли одатлари йўқ
  • Объектларга хизмат сафарига чиқишга тайёр бўлиш
  • Баландликда ишлаш рухсатномаси (допуск) ва ҳайдовчилик гувоҳномаси (афзаллик)