SHIFODOR CORP
Медицинский представитель (Tibbiy vakil)
5 000 000 - 15 000 000 UZS
- Развитие продаж
- Активные продажи
- Проведение презентаций
- Ведение переговоров
- работа с врачами и аптеками
- Поиск и привлечение клиентов
- Холодные продажи
Лавозим: Медицинский представитель / Тиббий вакил
Компания: "Farangiz Pharm" МЧЖ
Иш жойи: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти
Компания ҳақида қисқача:
"Farangiz Pharm" МЧЖ — сифатли ва талабгир фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш ва тарғиб қилиш билан шуғулланувчи жадал ривожланаётган компания.
Вазифалар:
- Бириктирилган ҳудуддаги дорихоналар, клиникалар ва тиббиёт муассасаларига мунтазам ташриф буюриш.
- Компания маҳсулотларини шифокор ва фармацевтларга таништириш ҳамда уларнинг афзалликлари бўйича профессионал консультация бериш.
- Дорихоналарда маҳсулот мавжудлигини назорат қилиш ва савдо ҳажмини ошириш.
- Янги ҳамкорлар (шифокорлар ва дорихоналар) базасини шакллантириш ва ривожлантириш.
- Кунлик ташрифлар ва натижалар бўйича ҳисобот юритиш.
Талаблар:
- Тиббиёт ёки фармацевтика йўналишида ўрта махсус ёки олий маълумот (сотув соҳасида кучли тажрибаси бор бошқа йўналиш вакиллари ҳам кўриб чиқилади).
- Юқори даражадаги мулоқот қобилияти, ишонтира олиш ва музокара олиб бориш кўникмаси.
- Фаоллик, масъулиятлилик ва юқори даромад олишга бўлган иштиёқ.
- Ҳудуд бўйлаб эркин ҳаракатлана олиш.
- Тиббий вакил ёки савдо соҳасида тажриба бўлса устунлик берилади (тажрибасиз, лекин салоҳиятли номзодларни ўзимиз ўқитамиз).
Биз таклиф қиламиз:
- Қулай тўлов тизими: йўл ҳақи + савдодан юқори фоиз ва KPI бонуслар (даромад чегараланмаган).
- Компания ҳисобидан маҳсулотлар ва сотув техникаси бўйича бепул тренинглар.
- Тезкор карьера ўсиш имконияти (Senior вакил / Regional менежер даражасигача).
- Аҳил, қўллаб-қувватловчи ва профессионал жамоа.
Иш шароити:
- Тўлиқ бандлик, иш графиги: 6/1.
- Расмий ишга жойлашиш имконияти.