CHORBAXOSA FOOD

Администратор

6 000 000 - 10 000 000 UZS
  • Бухара
  • Полная занятость
  • Нет опыта
  • Руководство коллективом
  • Навыки межличностного общения
  • HoReCa
  • управление рестораном
  • Навыки переговоров
  • Мотивация персонала
  • Обучение персонала
  • Ориентация на клиента
  • Русский — C1 — Продвинутый
  • Английский — B1 — Средний
  • Узбекский — C1 — Продвинутый

«Чорбахоса» — Бухоро шаҳридаги миллий меҳмондўстлик анъаналарини бирлаштирган оилавий ресторан. Биз жамоани бошқара оладиган ва мижозлар мамнунияти учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган тажрибали Администратор излаяпмиз!

Сизнинг асосий вазифаларингиз:

  • Зал ходимлари (официантлар, раннерлар, хостеслар) ишини ташкил этиш, сменага чиқиши ва дресс-кодга риоя қилишини назорат қилиш;

  • Меҳмонларга юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш, VIP-меҳмонлар ва катта банкетларни кутиб олиш ва кузатиш;

  • Залда юзага келадиган ҳар қандай низоли ёки ностандарт вазиятларни профессионал ва тезкор ҳал қилиш;

  • iiko дастурида ишлаш, касса интизоми, стоп-лист ва столлар бандлигини (бронь) назорат қилиш;

  • Хизмат кўрсатиш стандартлари (СОП) бажарилишини текшириш ва ходимларни ўқитишда қатнашиш;

  • Смена давомида зал тозалиги, жиҳозлар созлиги ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.

Бизнинг талабларимиз:

  • Умумий овқатланиш соҳасида (ресторан/кафе) администратор лавозимида камида 1 йиллик иш тажрибаси;

  • Етакчилик қобилияти, жамоани бошқариш ва мотивация бера олиш кўникмаси;

  • Стрессга чидамлилик, хушмуомалалик ва мижозлар билан тез тил топиша олиш;

  • Ўзбек ва рус тилларида равон сўзлаша олиш (бошқа хорижий тилларни билиш устунлик беради).

Биз нима таклиф қиламиз?

  • Рақобатбардош ва ўз вақтида тўланадиган иш ҳақи (суҳбат натижасига кўра + KPI бонуслар);

  • Иш вақтида корхона ҳисобидан бепул тушлик ва кечки овқат;

  • Профессионал ўсиш, корпоратив тренинглар ва аҳил жамоа.

Катта ва динамик жамоада ишлаш, ўз кўникмаларингизни ривожлантириш учун ажойиб имконият!