KARTON WORKS

Тизим жорий этиш методисти

8 000 000 - 12 000 000 UZS
  • Ургенч
  • Полная занятость
  • Нет опыта
  • Обучение и развитие
  • Обучение персонала
  • 1С: Документооборот
  • Сбор и анализ информации
  • Работа с документами
  • Навыки переговоров
  • Русский — B2 — Средне-продвинутый
  • Английский — B2 — Средне-продвинутый
Тизим жорий этиш методисти — Company OS (бизнинг ERP) ва ERP тизимининг бўлимларда тўғри қўлланилишини таъминлаш: ходимларни ўқитиш, фойдаланувчи справкалари ва қўлланмаларини ёзиш, тизимдан тўғри фойдаланишни модерация қилиш ҳамда фойдаланувчилар тармоғини қуриш ва юритиш учун жавобгар. Дастур ёзмайди, жараён лойиҳаламайди, ERP созламайди.
  1. Company OS ва ERP функциялари бўйича бўлимларда (цех, омбор, бухгалтерия, бўлим бошлиқлари ва ҳ.к.) фойдаланувчиларни ўқитиш.
  2. Ишга туширилган ҳар бир функцияга фойдаланувчи справкасини ёзиш; справкаси йўқ функция тайёр ҳисобланмайди.
  3. Фойдаланувчи қўлланмаларини ёзиш ва актуал ҳолатини таъминлаш.
  4. Алгоритмлар четлаб ўтилмаслигини назорат қилиш.
  5. Асосий фойдаланувчиларга функционал раҳбарлик қилиш, улардан тизим четлаб ўтилгани ҳақидаги хабарларни қабул қилиш.
  6. Иш устуворликларини COSS раҳбаридан олиш ва бажарилган ишни унга топшириш.
  7. Вазиятдан келиб чиқиб, лавозими талаб қиладиган бошқа ишларни ҳам амалга ошириш.

Қандай фикрлаш керак:

  • Бир марта тушунтириш етарли эмас. Ходим ўзи бажарган пайтдагина ўқитилган ҳисобланади.
  • Қиймат шикоятдан эмас, ҳаракатдан пайдо бўлади. Муаммони айтган ходим ечимини ҳам таклиф қилади.
  • Сифат — ҳеч ким кўрмаётган бўлса ҳам тўғри ишлаш.
  • Кабинетда эмас, бўлимларда ишлаш: фойдаланувчи ёнида туриб кўриш, қаерда қийналаётганини топиш.

Кимлар кўриб чиқилмайди

  • Соф дастурчилар: тушунтирмайди, ўзи қилиб қўяди.
  • Янги тизимни ўзи ўрганишга қизиқмайдиган тренерлар.
  • «Ҳаммага ёқиш» учун қоидадан чекинадиганлар.
  • Фақат раҳбар бўлишни истовчилар: бу рол буйруқ орқали эмас, таъсир орқали ишлайди.
  • «Ўзим ҳаммасини биламан» деганлар.

Биз нима таклиф қиламиз

  • Расмий иш (меҳнат кафолатлари)
  • Бонус
  • Бепул тушлик
  • Ўқиш имкониятлари
  • Карьера ўсиши.